Жаҳон | 11:28 / 01.06.2023
5490
2 дақиқада ўқилади

Reuters: ЖАР BRICS саммитини Хитойга топшириши мумкин

ЖАР ҳукумати BRICS’нинг (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва ЖАР) олдинги раиси Хитойдан август ойида гуруҳ саммитига мезбонлик қилишни сўраши мумкин, деб хабар берди Reuters. ЖАР Халқаро жиноий суд юрисдикциясини тан олади, Хитой эса - йўқ.

Фото: iStock

ЖАР BRICS саммити (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва ЖАР) доирасида Халқаро жиноий суд (ХЖС)нинг талабларидан қочиши мумкин бўлган вариантларни ўрганмоқда. Энг мақбул вариантлардан бири саммитни ХЖС юрисдикциясини тан олмайдиган Хитойга кўчиришдир, деб ёзади Reuters агентлиги ЖАР ҳукуматидаги манбага таяниб. 

ЖАР аввалроқ Судан собиқ президенти Умар ал-Баширни ҳибсга ололмагани учун норозилик намойишларидан сўнг ХЖСдан чиқиш ниятида эканлигини билдирган эди. У ХЖС томонидан геноцидда айбланиб қидирувга берилган, аммо 2015 йилда Йоханнесбургдаги Африка иттифоқи саммитида қатнашган. 

Халқаро алоқалар департаменти бош директор Зейн Дангорнинг ахборот агентлигига айтишича, саммитга ташриф жараёни билан шуғулланувчи вазирлар яқин орада учрашиб, вариантларни кўриб чиқади. Унинг қўшимча қилишича, бу масала бўйича «қатъий қарор» қабул қилинмаган. Анонимлик шарти билан гапирган юқори мартабали ҳукумат мулозимининг агентликка айтишича, ЖАР расмийлари учун энг мақбул вариант - BRICS’нинг аввалги раиси Хитойдан саммитга мезбонлик қилишни сўраш.

Собиқ президент Табо Мбеки 25 май куни 702 радиостанциясига саммит ЖАРда бўлиб ўтмаслигини айтди. 30 май, сешанба куни давлат корхоналари вазири ўринбосари Обед Бапела BBC’га ЖАР Преторияга ХЖС томонидан қидирилаётган раҳбарларни ҳибсга олиш ёки буни қилмаслик ҳуқуқини берадиган қонун қабул қилишни режалаштираётганини айтди. ЖАР Адлия вазирлигининг исми сир қолишини истаган вакили айтишича, парламент BRICS саммити олдидан бундай қонунни тасдиқлай олмайди. 

Мавзуга оид