Спорт | 09:50 / 03.06.2023
18715
5 дақиқада ўқилади

МОҚ ҳузурида “Тошкент-2025” ёзги Осиё ва Параосиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги “Тошкент-2025” ёзги Осиё ва Параосиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳа билан:

“Тошкент-2025” ёшлар ўртасидаги ёзги Осиё ва Параосиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ вазифаларни ягона орган орқали тизимли амалга ошириш мақсадида Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида Осиё ва Параосиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси ташкил этилиши;

Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Осиё ва Параосиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси Бошқарув кенгаши таркиби тасдиқланиши;

Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Осиё ва Параосиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланиши;

“Тошкент-2025” ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш бўйича ташкилий қўмита 2025 йилда Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш бўйича Ташкилий қўмита этиб қайта номлаган ҳолда унинг янгиланган таркиби тасдиқланиши;

Осиё ва Параосиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси молиялаштириш манбалари этиб давлат бюджети маблағлари, спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари йиллик календарь режалари маблағлари, шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар, юридик ва жисмоний шахслар ҳомийлик ва хайрия маблағлари, Осиё Олимпия Кенгаши (ООК), Осиё Паралимпия Қўмитаси (ОПҚ) ва бошқа халқаро спорт федерациялари томонидан ажратиладиган маблағлари, халқаро ташкилотлар грантлари ва техник кўмак маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар белгиланиши;

Осиё ва Параосиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси маблағларидан:

“Тошкент-2025” ўйинларини юқори савияда ташкил этишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча сарф-харажатлар, жумладан, халқаро ва республика миқёсидаги тадбирлар ҳамда унинг доирасида ўтказиладиган кўргазмалар, конференциялар, илмий-амалий анжуманлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;

“Тошкент-2025” ўйинлари ўтказиладиган спорт иншоотлари ва бошқа объектларни ООК, ОПҚ ва халқаро спорт федерациялари талабларига мувофиқ тайёрлаш, уларни зарур бўладиган спорт, тиббий, техник ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш;

“Тошкент-2025” ўйинлари логотипи, шиори, пиктограммаси, машъали, мусиқаси, ўйинлар рамзлари, ташкилий қўмита ва волонтерлар экипировкаси, логотип туширилган эсдалик нишонлари ва совғаларнинг дизайнини яратиш, уларни чиқариш ва харид қилиш билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш;

“Тошкент-2025” ўйинларини юқори савияда ташкил этишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнларини оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет, нуфузли жаҳон ахборот тармоқлари орқали ёритиш билан боғлиқ бўлган барча тадбирларни амалга ошириш;

Дирекция ходимлари, шу жумладан, ҳуқуқий-шартномавий келишув асосида жалб қилинган мутахассисларга иш ҳақи, устамалар, мукофотлар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар, уларнинг ҳам мамлакат ичкарисида ҳам ундан ташқаридаги хизмат сафарлари харажатларини тўлаш;

Дирекция фаолияти учун биноларни ижарага олиш, зарур жиҳозлар, мебель, алоқа, компьютер ва бошқа зарур воситалар билан таъминлаш;

Дирекция эҳтиёжлари учун хизмат автомобиллари ва махсус автотранспорт воситалари, шунингдек, бошқа техник воситалар харид қилиш, уларни сервис хизмати, эҳтиёт қисмлар ва ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш;

Дирекция ходимлари, ҳуқуқий-шартномавий келишув асосида жалб қилинган мутахассислар, волонтерларнинг ўқишини, малака оширишини ва стажировкасини, шу жумладан, хорижий давлатлар илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасаларида ташкил этиш;

“Тошкент-2025” ўйинлари масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасига келадиган хорижий давлатлар, Халқаро спорт ташкилотлари, федерациялари, компаниялар делегациялари ташрифларини ташкил этиш;

“Тошкент-2025” ўйинларини ўтказиш учун илмий-тадқиқот институтлари, хорижий компаниялар, нуфузли тадбирларни ўтказиш бўйича промоторлик компанияларининг маҳаллий ва хорижий мутахассисларини шартнома асосида жалб этиш мақсадида фойдаланилиши;

Осиё ва Параосиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани Олмазор кўчаси 6-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси биносида текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилиши назарда тутилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид