WP: Украина сапёрлари қарши ҳужум олдидан миналарни олиб ташлаяпти
Украиналик сапёрлар Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужумига тайёргарлик доирасида бир неча ҳафта давомида Россия томонидан босиб олинган ҳудудлар чегарасидаги миналарни олиб ташлаш учун машаққатли меҳнат қилмоқда, деб ёзади Американинг The Washington Post газетаси.
Унинг маълумотларига кўра, украиналик муҳандислар ва сапёрлар баъзи ҳолларда ўз ишлари учун мудофаа истеҳкомларини бузиб ўтишга мўлжалланган янги жиҳозлардан, шу жумладан Германиянинг Leopard 2 танкига асосланган махсус ўзгартирилган транспорт воситаларидан фойдаланяпти.
Вашингтон, агар улар Украина суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини таъминласа, бошқа давлатларнинг можарони тугатиш бўйича ташаббусларини рағбатлантиради.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 2 июнь, жума куни Ҳелсинки мэрияси биносида Финландия халқаро муносабатлар институти мезбонлик қилган тадбирда сўзлаган нутқида, Қўшма Штатлар Украина ва бошқа иттифоқчилар билан урушни тугатиш учун «адолатли ва мустаҳкам тинчлик»нинг асосий элементлари атрофида консенсус яратиш устида ишлаётганини маълум қилди.
Вашингтон, шунингдек, БМТ Низомига мос келадиган ва Украина суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини таъминласа, бошқа давлатларнинг можарога барҳам бериш ташаббусларини рағбатлантиради, деди у ўз нутқида.