Фан-техника | 23:14 / 05.06.2023
73466
2 дақиқада ўқилади

Apple компанияси энг катта MacBook Air’ни тақдим этди 

Apple компанияси WWDC 2023 кўргазмасида 15 дюймли MacBook Air’ни тақдим этди. 

Фото: Apple

Американинг Apple компанияси янгиланган MacBook Air компьютерини тақдим этди. Тақдимот WWDC 2023 кўргазмаси доирасида бўлиб ўтди, унинг видеоёзуви корпорация веб-сайтида мавжуд. 

Янги MacBook 15,3 дюймли дисплейга эга, дисплейнинг юқори қисмида олд камера учун кесик жой мавжуд. Бу тарихдаги Air линиясидаги энг катта ноутбук. Қурилма алюминий корпусга эга бўлиб, тўртта рангда ишлаб чиқарилади. Корпуснинг ён томонларида иккита USB-C улагичи ва MagSafe магнит зарядлаш улагичи бор. 

MacBook Air 15 ARM Apple М2 процессорини олди. Ноутбук июнь ойи ўрталарида сотувга чиқарилади ва нархи 1299 доллардан бошланади. 

Apple шунингдек, Mac Studio ихчам компьютерини ҳам янгилади. Компания дизайнни ўзгартирмади ва фақат хусусиятларини янгилади - энди Mac Studio М2 Мах ва янги М2 Ultra процессори билан чиқарилади. Иккинчиси 20 ядроли график процессорга эга ва Apple компаниясининг энг кучли чипи ҳисобланади. 

Мавзуга оид