Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эстонияда НАТОнинг бу йилги энг йирик машқлари бошланди
НАТОнинг бу йилги энг йирик ҳарбий машғулотларида 50 та кема, 45 та самолёт ва 6000 дан ортиқ аскар иштирок этади.
4 июн, якшанба куни, НАТО ҳарбий-денгиз кучларининг Twitter’даги саҳифасига кўра, Эстонияда НАТОнинг Болтиқ денгизидаги бу йилги энг йирик ҳарбий-денгиз машқлари Baltops 23 бошланди.
Машғулотларда НАТОнинг 19 давлати ва Швеция иштирок этади, 50 та кема, 45 та самолёт ва олти мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи жалб этилади. АҚШ Олтинчи флотининг флагмани - USS Mount Whitney (LCC 20) манёврларда қатнашадиган энг катта кема бўлади. Кемалар Таллинга келади, биринчи қўшма манёврлар 5 июнда бошланади. Машқлар 16 июнга қадар давом этади.
“Бу йилги Baltops биз учун тарихий воқеадир, чунки Эстония ҳудудида ҳеч қачон НАТО ҳарбий-денгиз кучларининг бир вақтнинг ўзида бунчалик катта иштироки бўлмаган”, — деди Эстония ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони Юри Саска. Baltops машқлари 1972 йилдан бери ҳар йили ўтказилади. Уларнинг мақсади Болтиқ денгизи минтақасида қуруқлик, ҳаво ва денгиз амалиётлари давомида НАТО кучларини синовдан ўтказишдир.
НАТОнинг навбатдаги кенг кўламли машғулотлари Германияда 12-23 июн кунлари бўлиб ўтади. Air Defender-23 ҳаво ўқув машғулотларида алянснинг 25 нафар аъзоси қатнашади, 10 мингдан ортиқ киши ва 220 самолёт жалб этилади. Машғулотлар НАТО тарихидаги энг йирик ҳаво кучлари машқлари бўлади. Машқ модели Шимолий Атлантика шартномасининг 5-моддасига мувофиқ ёрдам сценарийси асосида яратилган.
Мавзуга оид
21:57 / 13.07.2026
Украина ва Европа давлатлари ракетага қарши мудофаа коалициясини тузди
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
11:30 / 10.07.2026
НАТО тўрт давлат қиёфасида янги рақибни кўрмоқдами?
18:32 / 09.07.2026