Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссия Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ЕИ давлатларига олиб киришга чекловни узайтиради - ОАВ
Еврокомиссия Украинадан Европа Иттифоқига буғдой, маккажўхори ва кунгабоқар импортига қўйилган тақиқни сентябр ойининг ўрталаригача узайтиради, деб ёзади Полшанинг Wiadomości нашри ўз манбасига таяниб.
Тақиқ 2 май куни Украина озиқ-овқат маҳсулотларини Болгария, Полша, Словакия ва Венгрия томонидан олиб киришга бир томонлама чекловлар жорий этилиши билан кучга кирди. Еврокомиссия томонидан эълон қилинган махсус ҳимоя чоралари қўлланадиган давлатлар рўйхатига Руминия ҳам киради.
Нашр Полша қишлоқ хўжалиги вазири Роберт Телуснинг 3 май куни айтган сўзларини келтирган:
«Умид қиламанки, ЕИ, Европа комиссияси бу масъулият ва ҳамжиҳатлик синовидан ўтади. Аммо агар ҳамма нарса бошқача бўлганида эди, унда Полша ҳукумати полшалик деҳқонлар томонида қолган бўларди. Биз Полша бозори ва деҳқонларимиз, шу тариқа, Полша манфаатларини ҳимоя қиладиган қарорлар қабул қиламиз».
Аввалроқ, Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ЕИга олиб киришдаги чеклов 5 июнгача амалда бўлиши тахмин қилинган эди. Шу билан бирга, уни юқорида санаб ўтилган бешта давлат ҳудуди орқали транзит ҳолда олиб ўтиш мумкин.
Болгария, Полша, Словакия ва Венгрия томонидан бир томонлама тақиқларнинг киритилишига Украинадан озиқ-овқат экспорти маҳаллий бозордаги нархларни сезиларли даражада чеклаганлиги сабаб бўлди. Бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг бизнесига салбий таъсир кўрсатди, шунинг учун улар норозиликлар билдирди.
Мавзуга оид
10:50
Киев яна ракета ҳужумига учради
23:00 / 13.07.2026
«Қўлимга қурол олгандан кўра, ўрмонда ўлишга тайёр эдим» - 14 кунлик хавфли йўл
21:57 / 13.07.2026
Украина ва Европа давлатлари ракетага қарши мудофаа коалициясини тузди
20:57 / 13.07.2026