Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карим Бензема – «Ал-Иттиҳод» футболчиси
Якшанба куни «Реал» билан хайрлашган Карим Бензема фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттирадиган бўлди.
Фото: Ал-Иттиҳод
«Ал-Иттиҳод» клуби франциялик 35 ёшли форвард билан 3 йиллик шартнома имзоланганини эълон қилди. Бензема 2028 йилга қадар Жидда клуби шарафини ҳимоя қилади. «Реал» собиқ ўйинчиси Саудия Арабистони чемпиони либоси билан таништирилди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, Бенземанинг йиллик маоши тижорий келишувлар эвазига 200 миллион еврога етиши мумкин.
Маълумот учун, «Ал-Иттиҳод» Саудия чемпионати жорий мавсумида «Ан-Наср»ни ортда қолдириб, чемпионликка эришган.
Эслатиб ўтамиз, Бензема 14 йиллик фаолиятидан кейин якшанба куни «Реал» билан хайрлашган эди.
Мавзуга оид
11:32 / 03.02.2026
Роналду Саудияда бойкот бошлади
23:15 / 22.02.2024
ОЧЛ. «Навбаҳор» «Ал-Иттиҳод»дан аламли тарзда мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди
20:58 / 15.02.2024
ОЧЛ. «Навбаҳор» нимчоракфинал дастлабки учрашувида «Ал-Иттиҳод» билан дуранг ўйнади
23:12 / 27.11.2023