Жаҳон | 09:05 / 07.06.2023
5991
2 дақиқада ўқилади

Франция КГЭСдаги вайронагарчилик туфайли Украинага ёрдам таклиф қилди

Франция Украинага Каховка ГЭС тўғонининг вайрон бўлиши оқибатларини бартараф этишда ёрдам беришга тайёр. Тегишли таклиф Франция Ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилган. 

Фото: Scanpix

Париж ҳодисанинг Украинанинг жабрланган аҳолиси учун ҳуманитар ва экологик таъсиридан, шунингдек, Запорижжя атом электр станцияси хавфсизлигига оқибатларидан чуқур хавотирда. 

КГЭС тўғонининг вайрон бўлиши тажовузнинг қайғули оқибатларини яна бир бор кўрсатиб турибди, дея таъкидлади Франция Ташқи ишлар вазирлиги.

Каховка ГЭС вайрон бўлганидан кейин буғдой фьючерслари 3 фоиздан ортиқ ошди. Мутахассислар таъкидлашича, бу жаҳон бозорида ғалла нархи кўтарилишининг бошланишига боғлиқ бўлиши ва вазият «даҳшатли оқибатлар ва катта хавф» билан кучайиши мумкин.

6 июнга ўтар кечаси Каховка ГЭСнинг тўғони бузилди. Воқеа содир бўлган ҳудудда сув сатҳи 10 метрга кўтарилган, сўнгги маълумотларга кўра, ўнлаб аҳоли пунктлари сув босиши хавфи остида қолган. Новая Каховка шаҳрининг ГЭСдан 5 км узоқликда жойлашган кўчалари сув остида қолди, у ерда фавқулодда ҳолат режими жорий этилди. Украина ва Россия расмийлари электр станцияси таъмирлаб бўлмас ҳолатга келиб қолганини билдирмоқда.

Мавзуга оид