Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқи Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳаси учун 27 млн евро грант ажратади
Европа Иттифоқи Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларга кенг кўламли ёрдам бериш мақсадида 27 млн евро грант маблағлари тақдим этяпти.
Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлигида Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабарига кўра, учрашувда иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Илҳом Норқулов, қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Аҳад Ҳайдаров ва тегишли таркибий тузилма раҳбарлари ҳамда Европа Иттифоқининг ҳамкорлик бўлими бошлиғи Вим Риепма, лойиҳа менежери Адриан Нил иштирок этишди.
Учрашувда Европа Иттифоқи томонидан Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларга кенг кўламли ёрдам бериш мақсадида тақдим этилаётган 27 млн евро грант маблағлари бўйича музокаралар олиб борилди.

Бунда, мазкур маблағлар қишлоқ хўжалигининг қуйидаги ислоҳотларни амалга оширишга қаратилади:
иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш тадбирларини амалга ошириш;
қишлоқ хўжалигида илм-фан, таълим, ахборот ва маслаҳат хизматлари тизимини ривожлантириш;
озиқ-овқат ва соғлом озиқланиш хавфсизлигини таъминлаш;
давлат харажатларини диверсификация қилиш.
Учрашув якунида грант маблағларини олиш бўйича эришилиши лозим бўлган мақсадли кўрсаткичлари келишиб олинди.
Мавзуга оид
21:51 / 10.07.2026
Facebook ва Instagram дизайни одамни «қарамликка» олиб келиши аниқланди
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
18:06 / 01.07.2026
Фермерни сўкаётган ҳокимлар “дух”ни қаердан оляпти?
19:05 / 28.06.2026