Арктика ва Антарктиданинг янги харитасида муз қатламининг кескин камайгани кўрсатилди
Янги харита денгиз музлари кўлами, янгиланган шаҳарлар ва аэропортлар ҳамда музликларнинг янги чегаралари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Глобал иқлим исиши оқибатида қутб музликларида юзага келган кескин ўзгаришлар Британия Антарктика хизмати (БАХ) томонидан тайёрланган Антарктида ва Арктика харитасининг янги нашрида акс эттирилди.
Харита тезкор ўзгараётган шароитларни кузатиб бориш учун доимий равишда янгиланиб туришга муҳтож, деб ёзди Sky News.
Харитада денгиз музлари даражаси, Арктикадаги шаҳарлар ва аэропортлар ҳақидаги янги маълумотлар, шунингдек, йирик айсбергларнинг парчаланишидан сўнг Антарктида музлик шелфининг янги контурлари бор.
Арктика харитаси 60° шимолдаги барча қуруқлик ва океанларни қамраб олади. Энди у Канада Арктикасидаги кўплаб шаҳарларнинг маҳаллий номларини акс эттиради.
Физик ўзгаришлар ўз ичига Гренландия ва Шпицбергендаги кўплаб йирик музликларнинг чекинишини акс эттирувчи янги чегаралар ва уларнинг атрофидаги ландшафтларнинг мослашиши натижасида юзага келган кўлларни олади.
«Қутб минтақалари иқлим ўзгариши таъсиридан ҳам, инфратузилма ва транспорт йўналишларининг яхшиланиши туфайли ҳам тез ўзгариб бормоқда, шунинг учун биз замон билан ҳамнафас бўлиш учун бу хариталарни тез-тез янгилаб туришимиз керак», деди БАХ картографи Елена Филд.
«Бундан ташқари, сунъий йўлдош тасвирларидан олинган географик маълумотлар бизга қитъани қуш учадиган баландликдан кўриш имконини беради, бу эса харитани мукаммаллаштиради», деб қўшимча қилди Филд.
Хариталар Арктика ландшафтининг муҳим ва тез ўзгарувчан томонлари бўлган абадий музлик ва қуруқлик қопламини кўрсатадиган тўртта ички харита билан тўлдирилган. Улар денгиз музининг ўртача 30 йиллик даражасини кўрсатади.
Мавзуга оид
16:47 / 22.11.2024
Дарахтларга кимёвий воситалар билан шикаст етказганлик учун жавобгарлик белгиланди
17:14 / 20.11.2024
Чирчиқ шаҳрида 4 туп ёнғоқни кесган шахс табиатга 247 миллион сўм зарар етказди
13:55 / 20.11.2024
2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди
17:25 / 15.11.2024