Жаҳон | 15:20 / 08.06.2023
29180
5 дақиқада ўқилади
Сувга ғарқ бўлган уйлар ва қирилган балиқлар. Херсон областида тошқин оқибатлари
Херсондан икки минг киши эвакуация қилинди. Регионнинг оккупация остидаги қисмида камида беш киши ҳалок бўлди. ГЭСдаги ҳалокатнинг иккинчи кунидан асосий маълумотлар ва суратлар.
Украинада урушнинг 469-куни ўтди. Сув тошқинлари бўйича сўнгги маълумотлар:
- 6 июн тонгида Херсон областининг оккупация қилинган қисмида жойлашган Нова Каховка шаҳри ҳудудидаги Каховка ГЭС тўғони бузилиб кетди — Каховка сув омборидаги сув назоратсиз Днипро дарёсининг қуйи оқимига қуйила бошлади.
- Украина ва Россия рўй берган ҳодисада бир-бирини айблаган. The New York Times сўровига жавоб берган экспертлар ҳодисага катта эҳтимол билан гидроэлектр станцияси ичкарисидаги портлаш сабаб бўлганини айтишган.
- Регионнинг оккупация остидаги қисмида жойлашган Нова Каховка ва Олешки шаҳарларини сув босган. Ҳудуднинг Москва томонидан тайинланган расмийлари эвакуация эълон қилишди, аммо 7 июн куни ҳам Олешки шаҳрида яшовчи аҳоли журналистларга иккинчи кундирки аҳоли яшаш пунктини тарк эта олмаётгани ва уйларнинг томида ўтиришга мажбур бўлаётганини айтишди.
- 7 июн тонгида берилган маълумотга кўра, Херсон областида жами беш минг уй сув остида қолган. Регионнинг Россия томонидан аннексия қилинган қисмида қарийб 1300 киши эвакуация қилинган.
- Нова Каховкада тинч аҳоли вакилларидан етти киши бедарак йўқолган. Олешки мэри Евгений Ришчук шаҳарда уч киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган. Херсон областининг дарё чап соҳилидаги қисмида жами беш киши вафот этган.
- Нова Каховкада ҳайвонот боғи сувга ғарқ бўлган. Унинг ходимлари 300 га яқин жонивор нобуд бўлгани ҳақида айтишган. Россия томонидан тайинланган «мэр» Владимир Леонтьев эса у ерда жониворлар бўлмаганини айтган.
- ГЭС тўғони вайрон бўлиши оқибатларидан бири — Каховка сув омборидаги балиқлар ёппасига қирилиши бўлди. Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак сон-саноқсиз балиқлар нобуд бўлаётгани акс этган видеоёзувни эълон қилиб, Киев ГЭСдаги ҳодисани «Россия амалга оширган экоцид» деб ҳисоблашини яна бир бор таъкидлади.
- CNN манбалари фикрича, юзага келган вазият Украина қуролли кучларини қарши ҳужум бўйича айрим режаларни ўзгартиришга мажбур қилади. Энди украин қўшини Днипро дарёсини кечиб ўтиши ва россияликларнинг позицияларига ҳужум қилиши янада қийинлашган.
Херсон областининг РФ томонидан оккупация қилинган қисмида нималар бўлмоқда?
Днипронинг ўнг соҳилида, Украина назоратида бўлган ҳудуддаги вазият
Мавзуга оид
00:35
«Европадаги исталган нишонни йўқ қила олади» – Путин «Орешник» яратувчилари билан учрашди
22:08 / 23.11.2024
Путин Курск областини қайтариш муддатини белгилади — Зеленский
17:55 / 23.11.2024
WSJ: Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
13:12 / 23.11.2024