Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Англияда қишлоқ хўжалиги техникасини ўғирлаш кўпайди. Улар Россияга сотилаётган бўлиши мумкин
Жорий йилнинг биринчи чорагида Англия ва Уэлс қишлоқларида қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникасини ўғирлаш 300 фоизга ошди. Politico нашрига кўра, полиция улар Россияга қайта сотиш учун ўғирланган деб ҳисобламоқда, у ерда санкциялар туфайли асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмларни расмий етказиб бериш тўхтатилган.
Британия полициясининг қишлоқ хўжалигида жиноятчилик бўлими бошлиғи Эндрю Хаддлстоунага кўра, мавжуд далиллар уюшган жиноий гуруҳлар ўғирланган жиҳозларни Шарқий Европага жўнатаётганидан далолат беради. Ҳозирча полицияда Россия савдонинг якуний нуқтаси эканлиги ҳақида ишончли далиллар йўқ, аммо Хаддлстоун таъкидлашича, у ва унинг ҳамкасблари бунга шубҳа қилмайди.
«Агар сиз менинг профессионал фикрим билан қизиқсангиз, унда, қайсидир мамлакат санкциялар остида қолса, қора бозор бунга муносабат билдириши аниқдир», деб тушунтирди полициячи. Хаддлстоуннинг сўзларига кўра, ўғриларда, айниқса, фермерларга экин экиш пайтида ҳаракатланишга ёрдам берадиган қимматбаҳо GPS қурилмаларига талаб катта.
NFU Mutual суғурта компанияси жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида бундай ўғирликлар натижасида етказилган зарар 500 минг фунт стерлингдан (625 минг доллар) ошганини маълум қилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробар кўпдир.
«Бу том маънода пандемияга ўхшайди. Техникалар қаерга қўйилган бўлса ҳам, у барибир хавфсиз ҳолатда эмас», деди хартфордширлик фермер журналистларга.
Мавзуга оид
23:02 / 11.07.2026
Англия-Норвегия баҳси бошланиш вақти кечиктирилиши мумкин
18:06 / 01.07.2026
Фермерни сўкаётган ҳокимлар “дух”ни қаердан оляпти?
19:05 / 28.06.2026
“Хоҳлаган экинни экиш мумкин” – Янги тартиб фермерга нима беради?
11:30 / 25.06.2026