Жаҳон | 10:16 / 09.06.2023
6540
2 дақиқада ўқилади

Ансидаги қуролли ҳужум: 6 киши яраланди, улардан 4 нафари - ёш болалар

Франциянинг Анси шаҳрида бир ёшдан уч ёшгача бўлган тўрт нафар бола ва икки катта ёшли киши пичоқлаб кетилди. Гумонланувчи қўлга олинган.

Абдулмасих Х / Видеодан кадр

Франция шарқидаги Анси шаҳрида 8 июн, пайшанба куни содир этилган пичоқли ҳужум натижасида бир ёшдан уч ёшгача бўлган тўрт нафар бола ва икки нафар катта ёшли киши жароҳат олди. Катталардан бири ва икки боланинг аҳволи оғир. Ҳужум Анси кўли қирғоғидаги боғдаги болалар майдончасида содир этилган. Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманеннинг айтишича, ҳужумда гумонланувчи "полициянинг тезкор аралашуви туфайли қўлга олинди".

Француз ОАВнинг хабар беришича, у Франциядан бошпана сўраган 32 ёшли суриялик Абдулмасих Х. Шу йилнинг апрел ойида у Швецияда қочқин мақомини олди. BFMTV нашрига кўра, Абдулмасих Х. швед аёлига уйланган ва уч ёшли боланинг отаси ҳисобланади. Терговчилар Ансидаги ҳужум теракт эканлигини тасдиқловчи далилларга эга эмас, деб хабар берди маҳаллий прокуратура.

Франция президенти Эммануэл Макрон болаларга қилинган ҳужумни мутлақ қўрқоқлик деб атади. "Болалар ва катталар ҳаёт ва ўлим ўртасида қолмоқда. Халқ шокда. Бизнинг ўй-хаёлларимиз улар билан, шунингдек, уларнинг оилалари ва қутқарув хизматлари билан", — деб ёзди Макрон Twitter’да.

Мавзуга оид