Жаҳон | 15:55 / 09.06.2023
20768
5 дақиқада ўқилади

Тошқиндан қутқарилаётган жониворлар ва Луҳанск областидаги жанглар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 470-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украин ҳукумати Каховка ГЭС тўғони бузилиши ва ҳудудни сув босишидан кейин Херсон областида эвакуация жараёнини давом эттирмоқда.
  • Херсон областининг бир қисмини эгаллаб олган Россия томони ҳам сув босган ҳудудлардан одамларни олиб чиқмоқда. Аммо маҳаллий аҳоли вакиллари ва кўнгиллилар расмий қутқарув амалиёти кўнгилдагидек кетмаётгани ҳақида хабарлар беришган.
  • Россиялик ҳарбийлар жабрланганларни эвакуация қилиш вақтида сув босган Херсонни ўққа тутган. Тўққиз киши яраланган.
  • 8 июн куни кечқурун Россия Черкасс областининг Умани районини ҳам ўққа тутди. Регион ҳарбий маъмурияти раҳбари Игор Табурецга кўра, саккиз киши яраланган, улардан икки нафари — оғир аҳволда.
  • Украин ҳарбийлари «узоқ кутилган қарши ҳужум»ни бошлади, деб хабар қилди The Washington Post. Украина қуролли кучлари Донецк областида фақат «локал амалиётлар» олиб борилаётганини айтган.
  • Буюк Британия мудофаа вазирлиги разведкаси ҳисоботида айтилишича, Украина фронтдаги участкаларнинг кўп қисмида ташаббусни қўлга олган.

 Кун кадри. Херсон областининг оккупация қилинган қисмининг сунъий йўлдош орқали олинган сурати

Сув остида қолган Олешки шаҳрининг сунъий йўлдошдан кўриниши. Маҳаллий аҳоли Каховка ГЭС тўғони бузилиши келтириб чиқарган сув тошқини яқинлашиб келиши ва оқибатлари билан биринчилардан бўлиб тўқнашди.
Maxar Technologies / AP / Scanpix / LETA

Каховка ГЭС вайрон бўлиши оқибатлари 

Голая Пристан — Херсон областининг Россия томонидан аннексия қилинган қисмида жойлашган бу шаҳар Каховка ГЭС тўғони бузилишидан кейин сув остида қолди. Шаҳарда электр йўқ, телефон алоқаси ҳам ишламаяпти. Россия томонига кўра, «Украина томонидан амалга оширилаётган интенсив ўққа тутиш ҳолатлари» эвакуация жараёнига халал бермоқда, амо маҳаллий аҳоли ўзлари тақдир ҳукмига ташлаб қўйилганини айтишган — ҳарбийлар уларга шаҳардан чиқишга рухсат бермаган. Улар шунингдек, қутқарувчилар ва қайиқлар етишмовчилиги ҳақида айтиб беришган.
Голая Пристан узра тутун. РФ Тергов қўмитасига кўра, украин ҳарбийлари шаҳар аҳолисини эвакуация қилиш пунктини ўққа тутган. Херсон областининг оккупация қилинган қисми раҳбари Владимир Сальдонинг сўзларига кўра, ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлиб, яна икки киши яраланган. Киев зарба ҳақидаги маълумотни тасдиқламаган
Россия артиллериясининг украинлар вездеходига қарата йўналтирилган снаряди портлаши. Сурат Херсондаги эвакуация чоғида олинган
Stas Kozliuk / EPA / Scanpix / LETA
Херсоннинг сув остида қолган қисмида мебел устида ўтирган мушук. Маҳаллий аҳоли ва кўнгиллилар ташлаб кетилган уй жониворларини сақлаб қолиш учун катта иш қилаётган бўлишса-да, Каховка ГЭС тўғони бузилиши оқибатида рўй берган ҳалокат вақтида кўплаб жониворлар ҳалок бўлган
Aleksey Filippov / AFP / Scanpix / LETA

Херсонда яшовчи оила эвакуация арафасида сув босган квартирасидан қимматли буюмларини олиб кетишга уринмоқда
Matthew Hatcher / SOPA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Украина Миллий гвардияси хизматчилари Херсоннинг сув босган ҳудуди аҳолисига егулик етказмоқда
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA

Херсоннинг сув босган туманларидан бирига олиб борувчи йўл, аҳоли шу йўл орқали эвакуация қилинмоқда
Nicolas Cleuet / Le Pictorium Agency / ZUMA Press / Scanpix / LETA

Луҳанск областидаги олдинги чизиқда турган украин аскарлари

Украиналик ҳарбий хизматчи Креминна шаҳри атрофидаги фронт линиясида. Украина қуролли кучлари Бош штабининг 9 июн кунги ҳисоботида хабар қилинишича, украин қўшини РФ армиясининг бу йўналишдаги ҳужумларини қайтармоқда.
Roman Chop / AP / Scanpix / LETA
Креминна ҳудудидаги украин ҳарбийлари
Roman Chop / AP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий хизматчилар гранатомётдан россияликларнинг Креминна ҳудудидаги позицияларини ўққа тутмоқда
Roman Chop / AP / Scanpix / LETA
Roman Chop / AP / Scanpix / LETA

Украина қуролли кучларининг Донбасс шимолидаги дала ҳоспитали 

Украиналик шифокорлар фронт чизиғидан етказилган ярадор ҳарбий хизматчини олиб кетишмоқда. Жабрланувчиларга Донецк областининг Киев назоратидаги қисмида жойлаштирилган дала ҳоспиталида ёрдам кўрсатилади.
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучлари дала ҳоспиталидаги палаталардан бири
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид