Жаҳон | 11:07 / 10.06.2023
18210
1 дақиқада ўқилади

Reuters: Қозоғистон президенти Тўқаев Петербург халқаро иқтисодий форумига келмайди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев июнь ойи ўрталарида бўлиб ўтадиган Петербург халқаро иқтисодий форумида қатнашмайди. Бу ҳақда Reuters Қозоғистон вазирлар маҳкамаси баёнотига таяниб хабар берди.

Фото: Reuters

Қозоғистон ҳукумати матбуот хизмати агентликка бу йил Петербург халқаро иқтисодий форумига республикадан фақат икки вакил боришини айтди: бош вазирнинг биринчи ўринбосари Роман Скляр ва миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари Тимур Жақсилиқов. 

Украинадаги кенг миқёсли ҳарбий ҳаракатлар бошланишидан олдин Россия ҳар йили форумда дунё етакчилари ва бизнес-гигантларни қабул қилган, аммо ҳозир ғарб расмийлари ва ишбилармонлари Россия билан алоқа қилишдан қочяпти, дея қайд этади Reuters.

Петербург халқаро иқтисодий форуми 2023 йил 14-17 июнь кунлари бўлиб ўтади. Форумга «ДХР» ва «ЛХР» раҳбарлари, Туркия, Миср, Афғонистон ва Суриядан делегациялар, Эфиопия ва Малидан иштирокчилар келиши керак. 17 июнь куни Петербургда Путиннинг Африка етакчилари билан учрашуви режалаштирилган. 

Мавзуга оид