Жаҳон | 22:20 / 10.06.2023
13767
2 дақиқада ўқилади

Россия суди Навалний исмини «тақиқланган ташкилот рамзи» деб тан олди

Унинг номи ёзилган варақни намойиш этган киши суд томонидан жазоланди.

Фото: Telegram / ovdinfolive

Россиянинг Қозон шаҳри суди «Free Navalny, free country, free people» (Навалнийга озодлик, мамлакатга озодлик, халққа озодлик) деб ёзилган варақ билан пикет ўтказган эркакни «тақиқланган белгиларни намойиш қилгани» учун жаримага тортди. Унинг турмуш ўртоғи пикетни суратга олгани учун жазоланди.

Қайд қилинишича, эркак 4 июнь куни ҳибсга олинган. Суд уни «тақиқланган ташкилот белгиларини намойиш қилгани» учун 2 минг рубль (290 минг сўм) миқдорида жаримага тортган.

Шунингдек, эр-хотин олдиндан келишилмаган акцияни ўтказишда айбдор деб топилган. Эр 28 соатлик мажбурий меҳнатга, хотини эса 20 минг рубль (2,9 млн сўм) миқдорида жаримага тортилди.

Алексей Навалний – россиялик сиёсатчи, мухолифатчи, «Коррупцияга қарши кураш фонди» асосчиси ҳозирда кўп йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда. Унинг фонди Россия суди томонидан экстремистик ташкилот деб топилган, бироқ исми-шарифи бундай санкцияга дучор бўлмаган эди.

Мавзуга оид