Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомобил йўлларини сақлашга хусусий сектор жалб қилинади
Автомобил йўлларини эксплуатация қилишга аутсорсинг асосида хусусий сектор жалб қилиниб, бу орқали ички йўлларни сақлаш учун техникаларни харид қилиш ва маъмурий харажатларга бюджетдан маблағ сарфланмайди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида маълум қилди.
Бу лойиҳа Қорақалпоғистондан бошланиши айтилди.
“Давлат хусусий секторга фақат йўллар эксплуатацияси учун пул беради, қолган барча ишларни тадбиркорларнинг ўзлари қилади. Бу лойиҳани Қорақалпоғистондан бошлаймиз ва дастлабки босқичда 30 километр йўл аутсорсингга берилади.
Бу – 305 миллиард сўмлик актив, дегани. Бунда, хусусий секторга йўлни сақлаш харажатлари учун ҳозирги 1,5 миллиард сўм ўрнига 6 миллиард сўм берилади. Шу тариқа, ушбу йўлнинг “умри” 2 баробар узаяди ва таъмирлаш учун ҳозир сарфланаётган 30 миллиард сўм иқтисод бўлади”, деди Шавкат Мирзиёев 12 июн куни қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашувда.
Президентнинг сўзларига кўра, кейинги йилларда Қорақалпоғистонда:
- маҳалла ва овулларда 6 минг километр йўллар ҳамда 150 та кўприк таъмирланади;
- 5 минг километр электр тармоғи, 1 минг 350 та трансформатор ва 10 та подстанция янгиланади;
- 70 минг хонадонга эга 2 мингта кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилади;
- барча ижтимоий ва давлат идоралари ҳамда 17 минг хонадонда 55 мега ватт қувватли қуёш панеллари ўрнатилади.
Мавзуга оид
09:05 / 25.04.2026
Франция океан устида энг қиммат йўлни қурмоқда
20:33 / 10.04.2026
Сўхни Фарғона билан боғлайдиган энг қисқа йўналишда янги йўл қурилади
09:50 / 23.03.2026
«Малика» бозори яқинида ҳаракатни қайта ташкил этиш режалаштирилмоқда
12:21 / 18.03.2026