Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўқон шаҳри бозорида катта ёнғин чиқди
Ёнғин соат 19:17 да бошланган, уни бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда.
12 июнь куни Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Байналмилал кўчасида жойлашган «Буюк ипак йўли» савдо мажмуаси ҳудудидаги дўкон расталарида ёнғин чиққан. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
«10 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:25 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин ўчирилмоқда. Вазият назоратга олинган. Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари тўғрисида хабар келиб тушмади. Қўшимча маълумот тақдим этилади», дейилади дастлабки хабарда.
ФВВ соат 20:37 да бу ҳақда қўшимча маълумот берди.
«Ёнғин қуршаб олинди, айни вақтда ёнғинни батамом ўчириш ишлари амалга оширилмоқда», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
22:05 / 27.06.2026
Фарғонада газ тўлдириш вақтида автобус томидаги газ баллони ёрилиб кетди
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
18:20 / 23.06.2026