Жаҳон | 15:02 / 13.06.2023
9573
1 дақиқада ўқилади

Лукашенко саломатлиги ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди

Беларус президенти Александр Лукашенко саломатлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди. Унинг сўзлари Беларуснинг «БелТА» агентлиги томонидан келтирилган.

Фото: РИА Новости

Минск вилоятига амалий сафари чоғида Лукашенко ўз соғлиғи ҳақида ёзилган маълумотларнинг ҳаммаси «даҳшатли ёлғон» эканини айтди.

«Шунчаки, буларнинг барчасини оёқда ўтказишимга тўғри келди. Оёқда касалликни ўтказмаслик керак... Буларнинг ҳаммаси ёлғон. Мен бемалол юрдим, югурдим, сакрадим, ҳатто ҳоккей ўйнадим. Аммо мен оёқда касалликни ўтказмаслик яхшироқ эканлигини тушундим, чунки тикланиш узоқ вақт талаб этади», деди Лукашенко.

Аввалроқ Беларус мухолифати етакчиси Светлана Тихановская аҳолини сиёсий ўзгаришларга ва Беларусдаги ҳар қандай сценарийга тайёр бўлишга чақирган эди.

Унинг сўзларига кўра, Лукашенконинг соғлиғи ҳақида кўплаб миш-мишлар юрибди, шунинг учун «Беларусни демократик йўлга солиб, Россия аралашувининг олдини олиш» зарур.

Мавзуга оид