Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландия ва Канада Сурияга қарши БМТ судига даъво аризаси билан мурожаат қилди
Сурия ҳукумати томонидан Қийноқларга қарши конвенция бузилганлиги ҳақида баёнот берган Канада ва Нидерландия Дамашққа қарши даъво ва Сурия фуқароларини ҳимоя қилиш учун шошилинч чоралар кўришни сўраб, БМТ судига мурожаат қилди.
Нидерландия ва Канада “халқаро ҳуқуқни сон-саноқсиз бузган” Сурияга қарши Халқаро судга қўшма даъво киритди. Ҳаагадаги суднинг 12 июн, душанба куни тарқатилган баёнотига кўра, даъвогар давлатлар Бағдодга нисбатан қийноқлар, маҳбусларга ғайриинсоний муомала, жинсий зўравонлик ва ўғирлаш амалиётига чек қўйиш учун шошилинч чоралар кўришни талаб қилмоқда.
Даъвога кўра, Сурия расмийлари томонидан халқаро ҳуқуқ бузилиши камида 2011 йилда намойишларни шафқатсизларча бостириш билан бошланган ва кейинчалик узоқ қуролли тўқнашувлар давомида кузатилган, бунда Дамашқ бошқа нарсалар қатори кимёвий қурол ишлатган, бу эса кўп сонли одамлар ўлими ва жароҳатларига сабаб бўлган.
Сурия томонидан Қийноқларга қарши конвенциянинг бузилишини даъво қилган Канада ва Нидерландия БМТ судидан фуқароларни ҳимоя қилиш учун Дамашқ расмийларига нисбатан вақтинчалик чоралар кўришни сўради. Уларнинг сўрови тезкорлик асосида кўриб чиқилади, бироқ кўриб чиқиш санаси ҳали белгиланмаган. Халқаро суднинг қарорлари мажбурийдир.
Мавзуга оид
11:07 / 10.07.2026
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
11:23 / 08.07.2026
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:45 / 09.06.2026