Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Қозоғистон элчихонасига ташриф буюрди
12 июнь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қозоғистоннинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Вазирлик маълумотига кўра, Бахтиёр Саидов Абай вилоятида содир бўлган кучли ўрмон ёнғинлари оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.
12 июнь куни Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилган эди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон томонининг табиий офатга қарши курашиш ва унинг оқибатларини бартараф этишда барча зарур ёрдамни кўрсатишга тайёрлиги қайд этилди.
Мавзуга оид
17:53 / 08.07.2026
Қозоғистонда қўшни давлатлардан транспорт воситалари кириши чекланди
17:54 / 07.07.2026
Қозоғистон Конституциявий суди Тўқаевга яна президентликка номзодини қўйишга рухсат берди
17:42 / 06.07.2026
Қозоғистоннинг бош масжиди Назарбоев шарафига «Нурсултон» номини олди
09:10 / 03.07.2026