Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швеция Курдистон ишчи партияси тарафдорини Туркияга топширади
Стокҳолм 35 ёшли Туркия фуқаросини Анқарага топширади, Швеция ҳукумати навбатдан ташқари йиғилишда шунга қарор қилди.
Швеция ҳукумати Курдистон ишчи партияси тарафдорини КИП террорчи ташкилот деб топилган Туркияга экстрадиция қилишга қарор қилди. Бу ҳақда 12 июн, душанба куни Швециянинг SVT жамоат телерадиокомпанияси маълум қилди.
Гап 2013 йилда ушбу мамлакатда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноят учун судланган 35 ёшли Туркия фуқароси ҳақида кетмоқда. Бу ҳақдаги қарор Швеция ҳукуматининг навбатдан ташқари йиғилишида қабул қилинди.
“2013 йилда Туркияда ушбу эркак гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноят учун тўрт йил-у етти ойга қамоқ жазосига ҳукм қилинган”, — деди Швеция Адлия вазирлиги матбуот котиби Ашраф Аҳмад.
Швеция Олий суди 30 май куни экстрадиция қонуни ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясига кўра, гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун қамоқ жазоси доирасида Туркияга экстрадиция қилишда ҳеч қандай тўсиқ йўқлиги ҳақида қарор чиқарди.
Экстрадиция тўғрисидаги қарор ёзнинг бошида амалга оширилади, дея аниқлик киритди SVT.
Туркия Адлия вазирлиги Швеция ҳукуматининг мажбурий экстрадиция ҳақидаги қарорини олганидан сўнг, эркак тўрт ҳафта ичида олиб кетилиши керак бўлади.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
10:03 / 13.05.2026