Сурхондарёда кучли чанг бўрони кузатилмоқда
Электр энергиясида узилишлар юз берган, Термиз аэропорти самолётларни қабул қилмаяпти.
13 июнь куни Сурхондарё вилояти маркази Термиз шаҳри ва айрим туманларида кучли чанг бўрони кузатилмоқда.
Кўриниш масофаси 1100 метргача қисқарган. Ноқулай об-ҳаво сабаб, соат 18:45 дан ҳудудларда электр энергиясида узилишлар юз беряпти.
Жумладан, Денов шаҳри ва тумани, Шўрчи, Узун ва Олтинсой туманларининг айрим ҳудудларида 6625 истеъмолчи тармоқ хавфсизлигини таъминлаш мақсадида электр энергияси таъминотидан узилган. Шамол кучи пасайгач, улар электр тармоғига қайта уланиши айтилмоқда.
Термиз аэропортидаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Silk Avia компаниясининг «Тошкент-Термиз» йўналиши бўйича парвоз қилган самолёти Бухоро халқаро аэропортига йўналтирилган.
Мавзуга оид
21:33 / 22.11.2024
Хитой Сурхондарёдаги мис ва кумуш конларига 2,7 миллиард доллар инвестиция таклиф қилмоқда
10:51 / 22.11.2024
23 ноябр куни кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин
14:50 / 21.11.2024
Кувайт Ўзбекистонда Она ва бола кластерини ташкил этади
11:33 / 21.11.2024