Guardian: Украинага Вилнюсдаги саммитда НАТОга аъзо бўлиш бўйича аниқ режа тақдим этилмайди
Литвада бўлиб ўтадиган НАТО саммитида Украинага Шимолий Атлантика альянсига қўшилиш бўйича аниқ режа таклиф этилмайди. Бунинг ўрнига Киев НАТОга «қисқароқ йўл» бўйича ваъда олади, деб ёзади The Guardian.
Хусусан, НАТОнинг баъзи аъзолари, «лекин НАТО расмий тузилмаларидан ташқарида» Киевга «Украинани Россия ҳужумларидан ҳимоя қилиш бўйича кенг қамровли мажбуриятлар шаклини олиши» мумкин бўлган хавфсизлик кафолатини таклиф қилади. Шунингдек, НАТО аъзолари ўқ-дориларни етказиб беришни давом эттиришга ва Украина қуролли кучларининг НАТОга яқинлашишига ёрдам беришга ваъда қилиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, Украинага «аъзолик аризаси режаси»да кўрсатилган шартларга риоя қилмаслик ваъда қилиниши мумкин, бунинг ўрнига у таклифнома келиб тушганидан сўнг деярли автоматик аъзоликни олади.
Нашрнинг қайд этишича, бундай таклиф Украина президенти Володимир Зеленскийнинг «ҳафсаласини пир қилади», у аввалроқ НАТОнинг Вилнюсдаги саммитида Украина учун хавфсизлик кафолатларини олишини кутаётганини айтган эди.
Газетанинг ёзишича, ғарб аъзолик масаласидаги қарорлар туфайли «Украина ғазабланиши мумкинлигини» кутмоқда. «Украинанинг автоматик равишда НАТО мақомини олиши учун бажариши керак бўлган сана ёки аниқ шартларнинг йўқлиги 2008 йилда НАТОнинг Бухарестдаги саммитида берилган аъзолик ваъдаси такрорланяпти, деган айбловларга олиб келади», дейилади мақолада.
Мавзуга оид
09:22
Украиналик фаоллар яна Навалнаянинг нутқини тўхтатишга уринди
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024