Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жисмоний шахслар томонидан ишлаб чиқарилган электр учун тўлов 10 иш кунида амалга оширилади
Ўз истеъмолидан орттириб ягона энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига давлат бюджетидан 1000 сўм субсидия ажратилади.
Ҳукумат қарори билан жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжидан ортиқча қисмини сотиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Унга кўра, электр энергияси олди-сотди шартномаси асосида сотилади.
Бунда:
- жисмоний ва юридик шахслар ўз эҳтиёжи учун ўрнатган қуввати 1 МВтгача қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган электрнинг ўз эҳтиёжидан ортиқчаси «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан сотиб олинади;
- электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ўзи фойдаланиши учун ҳосил қилинган электр энергиясини бошқа жисмоний ва юридик шахсларга ўз электр тармоқлари орқали сотиши мумкин;
- электр энергиясини ишлаб чиқарувчининг ўз электр тармоқлари мавжуд бўлмаган ҳолатларда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ тармоғидан транзит хизматлари учун идоралараро тариф комиссияси ҳужжатларида белгиланган тариф асосида тўловларни амалга оширган ҳолда бошқа жисмоний ва юридик шахсларга етказиб берилади.
Етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар:
- «Қуёшли хонадон» дастури доирасида жисмоний шахсларга тегишли объектларда ўрнатилган қуёш панелларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига (ижобий тафовут) Давлат бюджетидан 1000 сўм субсидия ажратилади («Soliq» мобиль иловаси орқали);
- жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўз эҳтиёжи учун ўрнатиладиган қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига (кафолатланган тарзда II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган тарифнинг 80 фоизи миқдорида) «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан тўлаб берилади.
Электр энергиясини сотиб олувчи ишлаб чиқарувчи томонидан етказиб берилган электр энергияси миқдори учун электр энергиясини узатиш ва истеъмолини ҳисобга олиш ускунаси маълумотларига кўра томонлар ўртасида имзоланган кўрсаткичларни солиштириш далолатномаси ва ҳисоб-фактурани олган кундан бошлаб 10 иш куни ичида тўловларни амалга оширади.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Рамзон Қодиров Туркияда дам олаётганда чўкиб кетишига сал қолди – ОАВ
Жаҳон | 22:01
-
Гурбангули Бердимуҳамедов аэропортнинг учиш-қўниш йўлагини спорткарда синовдан ўтказди
Жаҳон | 21:20
-
Дунёда яна бир уруш – Таиланд ва Камбоджа ўртасида
Жаҳон | 21:18
-
Самарқанд шаҳрининг ёши 3 минг йил деб қайта баҳоланади
Ўзбекистон | 21:17
Мавзуга оид

18:27 / 22.07.2025
Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди

19:58 / 17.07.2025
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида етказилган зарар 600 млрд сўмдан ошди

19:07 / 11.07.2025
Чиқиндидан қарзи борлар 1 августдан бошлаб свет учун пул тўлолмайди

12:15 / 10.07.2025