Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда параллел импорт орқали олиб келинган хорижий автомобиллар арзонлашди
Жорий йилнинг июнь ойида россиялик йирик автодилерлар параллел импорт схемаси бўйича импорт қилинадиган айрим автомобиллар нархини пасайтирди, деб хабар беради Autonews.
Маълум қилинишича, Москва дилерлик марказларида Hyundai, Volkswagen, Suzuki ва Toyota моделлари арзонлашган. Таъкидланишича, автомобиллар нархи ҳар ой ўзгариб туради, рубл курсининг ўзгариши эса хорижий автомобиллар нархига таъсир қилади.
Шу тариқа, Москва дилерларидан бирида Luxury Edition конфигурациясида Хитойда йиғилган Toyota Camry седанларининг нархи 4,09 миллиондан 4,29 миллион рублгача турибди. Баҳорда машина 4,59 миллион рублга сотилган.
Ўз навбатида, Luxury комплектациясидаги Хитойда йиғилган Toyota Avalon седанлари 4,35 миллион рублга сотилмоқда. Март ойида улар қимматроқ эди - 4,8 миллион рубль.
Мавзуга оид
15:39 / 09.07.2026
“30 ёшдан ошган” машиналар эгаларидан экологик компенсация ундириш ғоясидан воз кечилди
10:25 / 06.07.2026
Ҳар учинчи янги автомобил — Cobalt: Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?
10:55 / 04.07.2026
Транспорт соҳасида хавф таҳлили рақамлаштирилади
08:43 / 04.07.2026