Жаҳон | 09:18 / 15.06.2023
9884
2 дақиқада ўқилади

ЕИ ҳарбий штаби бошлиғи НАТО қўшинларининг Украинага кириши эҳтимоли ҳақида гапирди

Фото: Reuters

Европа Иттифоқи ҳарбий штаби бошлиғи, Украина ҳарбийларини тайёрлаш миссияси қўмондони Эрве Блежаннинг айтишича, Украинага НАТО қўшинларини киритиш мумкин эмас, бу НАТО режаларида йўқ ва бўлмайди ҳам. Бу ҳақда у LCI телеканали эфирида гапириб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, воқеаларнинг бундай ривожланиши ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас.

“Украинага қуруқликдаги кучларни юбориш можаро тарафига айланиш ва Россия билан уруш қилиш демакдир. Ҳеч ким буни хоҳламайди, на НАТО, на Европа Иттифоқи”, - деди Блежан.

Шу тариқа, у Шимолий Атлантика алянси собиқ бош котиби Андерс Фог Расмуссеннинг баёнотига изоҳ берди. Расмуссеннинг фикрича, воқеалар ривожи шундай тус олиши мумкин.

Блежаннинг қўшимча қилишича, алянс аъзолари можаро тарафи эмас ва унга айланмайди.

Аввалроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Брюсселдаги матбуот анжуманида АҚШ бошчилигидаги Украина бўйича алоқа гуруҳи украиналик учувчиларни F-16 қирувчи самолётларига тайёрлаш масаласини муҳокама қилишини билдирганди.

Мавзуга оид