Ўзбекистон | 11:32 / 16.06.2023
11228
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари иссиқ об-ҳаво сақланиб туради 

Фото: KUN.UZ

Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати ушбу давр учун иқлимий меъёрлардан 5-8 даражага юқори бўлади.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, кундузи ҳаво +38...+41 даражага, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +42...+43 даражагача исийди. Бундай қийматларгача ҳаво ҳарорати 2016 ва 2021 йилларнинг энг иссиқ июнь ойларида кўтарилган.

Шимолда ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда ҳаво булутсиз бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишдаги шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан +38...+40 даража бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид