Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грецияда муҳожирлар қайиғи чўкиб кетганидан кейин юзлаб одамлар бедарак йўқолди
Греция яқинида чўкиб кетган кема бортида 750 га яқин одам бўлган. Охирги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг 78 жасади топилган, 104 киши қутқарилган. Юзлаб одамлар бедарак йўқолганлар рўйхатида.
16 июнь, жума куни Греция қирғоқларида ноқонуний муҳожирлар бўлган балиқчи қайиғи ҳалокатга учраганидан кейин кенг кўламли қидирув операцияси давом этмоқда, бироқ омон қолганларни топишга умид камроқ. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, қидирув ишлари кун давомида тўхтатилади.
Қутқарувчилар қурбонлар сони кўпайишидан хавотирда, чунки чўкиб кетган кема бортида, тирик қолганларнинг сўзларига кўра, 750 га яқин одам бўлган. Соҳил хавфсизлик хизмати ҳозиргача камида 78 жасадни топди. 104 киши қутқарилган, яна юзлаб одамлар бедарак йўқолган.
Аввалроқ қидирув ишлари кучли шамол туфайли мураккаблашганди. Греция расмийларига кўра, 14 июнь куни эрталаб ҳаддан ташқари ортиқча юкланган балиқ овлаш кемаси ҳалокатга учраган – унинг двигатели бузилиб қолган, шундан сўнг кема ағдарилиб, 10-15 дақиқадан сўнг чўкиб кетган.
«Балиқ овловчи траулер 25-30 метр узунликда эди. Унинг палубаси ва омбори одамлар билан тўла бўлган», деди Греция қирғоқни қўриқлаш вакили ва қутқарилганлар асосан Сурия, Покистон ва Мисрдан бўлганини қўшимча қилиб ўтди. Шу билан бирга, омон қолганлардан бири шифокорларга юк омборида юзлаб болалар борлигини айтди.
Греция ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди. Қурбонлар сони сўнгги йиллардаги энг юқори даражага етди. Грециядаги энг ҳалокатли кема ҳалокати 2016 йилнинг 3 июнида содир бўлган, ўшанда 320 киши ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган. Греция, Италия ва Испания билан бир қаторда, Африка ва Яқин Шарқдан Европага интилаётган ўн минглаб муҳожирлар учун асосий йўналишлардан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:22 / 06.06.2026
Украина Грецияга дипломатик изоҳ берди
14:21 / 05.02.2026
Грециянинг Эгей денгизидаги ороли яқинида 15 нафар мигрант ҳалок бўлди
10:18 / 28.01.2026
Испания 500 минггача ноқонуний муҳожирни легаллаштиради
12:24 / 16.01.2026