Ўзбекистон | 10:07 / 17.06.2023
13534
3 дақиқада ўқилади

18 июн куни айрим ҳудудларда ҳарорат 45 даражагача кўтарилади

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 18 июн, якшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +23...+25 даража, кундузи +38...+40 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 22-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи +36...+41 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +24...+29 даража, кундузи +38...+43 даража, чўл ҳудудларида +45 даражагача бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи +36...+41 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +24...+29 даража, кундузи +38...+43 даража, Сурхондарё вилоятида +45 даражагача бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи +35...+40 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи +27...+32 даража бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид