Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Теҳронда Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими
Теҳрондаги “Саадобод” мажмуасининг “Жумҳури” саройида Эрон Ислом Республикасига расмий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Давлатимиз раҳбарини Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий кутиб олди.
Сарой олдидаги майдонда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Эроннинг давлат байроқлари кўтарилди.
Ҳарбий оркестр икки мамлакат мадҳияларини ижро этди.
Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг етакчиларнинг тор доирадаги учрашуви бошланди.






Мавзуга оид
08:34
БАА Эронга қарши яширин ҳужумлар уюштиргани маълум бўлди
23:12 / 11.05.2026
Трамп Эрон таклифларини «ахлат уюми» деб атади
21:03 / 11.05.2026
Эронда Нобел мукофоти совриндори Наргиз Муҳаммадий қамоқдан озод этилди
12:56 / 11.05.2026