Жарима миқдори ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган миқдордан юқори бўлмаслиги тасдиқланяпти
Бугун, 19 июнь куни Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда “Ижро ҳужжатларини ижро этмаганлик учун солинадиган маъмурий жарима миқдорини белгилаш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида«ги қонун муҳокама қилинди.
Қонунни қабул қилиш учун қатор омиллар юзага келган. Амалда ундирилиши лозим бўлган қарздорлик 100 минг сўм бўлса-ю, ушбу жарима миқдори ўз вақтида тўланмаса, Мажбурий ижро бюроси томонидан ушбу суммага нисбатан бир неча марта юқори жарима белгиланиши мумкин. Бу фуқароларнинг тўлов қобилиятига салбий таъсир кўрсатиб, уларнинг норозилигини келтириб чиқаради.
Белгиланган жарималарни ўз вақтида тўламаганлик учун бугунги кунда барча ижрочиларга маъмурий жаримага тортиш ваколати мавжуд. Бу ҳолатлар ҳам турли суиистеъмолчилик ва аҳоли норозилигига сабаб бўлмоқда.
Қонун билан МЖтКнинг 198-1-моддасига жариманинг миқдори ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан юқори бўлиши мумкин эмаслиги ҳақида норма киритилмоқда.
МЖтКнинг тегишли моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо қўллашга ваколатли бўлган шахслар доираси қисқартирилиб, Бош давлат ижрочиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош давлат ижрочилари, уларнинг ўринбосарлари, шунингдек Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ҳақли эканлиги тўғрисидаги ўзгартириш киритилмоқда.
Муҳокамалар натижасида масала юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
Мавзуга оид
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
07:50 / 31.10.2024
Йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланган юк машинаси ҳайдовчилари жаримага тортилади
11:00 / 04.10.2024
195 км/соат тезликда автомобиль бошқарган Жаҳонгир Отажонов жаримага тортилди
07:20 / 20.09.2024