Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда МДҲ кузатувчилари фаолиятини мувофиқлаштириш штаби иш бошлайди
Миссия штаби вазифалари сайлов жараёни бориши ҳақида материалларни тўплаш, уларга ишлов бериш ва таҳлил қилиш, сайлов қонунчилигини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишдан иборат.
Фото: Дунё
Мамлакатда бўлиб ўтиши кутилаётган муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови муносабати билан кеча Марказий сайлов комиссиясида (МСК) Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ижроия қўмитасининг сайловларни кузатиш миссияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
МСК маълумотига кўра, учрашувда сайлов қонунчилигидаги янгиликлар, президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди. Сайлов кампанияси тадбирлари Сайлов кодекси талаблари ва демократик принципларга мувофиқ амалга оширилаётгани таъкидланди.
МДҲ кузатувчилари фаолиятини мувофиқлаштириш учун Тошкент шаҳрида миссиянинг штаби иш бошлайди ва кузатувларни ташкил этиш билан боғлиқ барча тадбирларни ўтказади. Миссия штаби вазифалари сайлов жараёни бориши ҳақида материалларни тўплаш, уларга ишлов бериш ва таҳлил қилиш, сайлов қонунчилигини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишдан иборат.
Мавзуга оид
08:30 / 20.01.2026
Молдова МДҲдан чиқиш жараёнини бошлади
19:50 / 26.12.2025
МДҲ мамлакатлари ўзаро ҳисоб-китобларда деярли тўлиқ миллий валюталарга ўтди
17:48 / 22.12.2025
Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
09:45 / 17.10.2025