Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларусда педофиллар учун кимёвий кастрация жорий қилинади
Беларус Ички ишлар вазирлиги Бош прокуратуранинг таклифига биноан Жиноят кодексига ўзгартиришлар тайёрлади. Тузатишлар педофилияни мажбурий даволашни, жумладан, кимёвий кастрация қилишни назарда тутади.
Беларус Ички ишлар вазирлиги республика Бош прокуратурасининг таклифига биноан, Жиноят кодексига вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо билан бирга педофилларни мажбурий даволашни назарда тутувчи тузатишлар тайёрлади. Бу ҳақда 19 июнь, душанба куни Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Анжелика Курчак маълум қилди, унинг баёноти идора Telegram-каналида тақдим этилди.
«Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан педофилия билан оғриган шахсларни даволаш, жумладан, кимёвий кастрациядан фойдаланиш бўйича клиник протоколлар ишлаб чиқилди ва тасдиқланди», — деди Бош прокуратура вакили.
Бундан ташқари, Курчакнинг сўзларига кўра, Беларус раҳбари Александр Лукашенко вазирликнинг «болаларни тўғри тарбиялаш» учун ота-оналарнинг масъулиятини кучайтириш, болалар эркинлигини таъминлаш, «ноанъанавий оилавий муносабатлар, педофилияни тарғиб қилиш» учун маъмурий жавобгарликни жорий этиш билан боғлиқ масалаларни ишлаб чиқиш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлаган.
Мавзуга оид
10:05 / 10.07.2026
Лукашенко: Ўзбек оилаларини Беларусда кўришни истаймиз
18:21 / 09.07.2026
Мирзиёев ва Лукашенко музокаралар якунларини сарҳисоб қилди
16:49 / 09.07.2026
Ўзбекистон ва Беларус муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди
14:43 / 09.07.2026