22:39 / 20.06.2023
37813

CAFA Nations Cup. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди

Илк бор миллий жамоалар ўртасида ўтказилган CAFA Nations Cup турнири якунига етди. 

Фото: Kun.uz

20 июн куни футбол бўйича CAFA Nations Cup—2023 финалида Ўзбекистон миллий жамоаси Эронга қарши баҳс олиб борди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсиз қолди. Иккинчи бўлимнинг бошидаёқ ҳисоб очилди. Эронликлар ҳужумчиси Сардор Озмун Ўткир Юсупов дарвозасини ишғол қилди. 90-дақиқада эса эронликлар вакили Муҳаммад Канани қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Ўйинда ҳисоб ўзгармай қолди мезбонлар илк бор ўтказилган CAFA Nations Cup—2023 турнирида иккинчи ўрин билан кифояланди. Олдиндан фаворит саналган Эрон мусобақа ғолибига айланди.

3-ўрин учун кечган тўқнашувда эса Уммон Қирғизистондан минимал ҳисобда устун келди. 

CAFA Nations Cup. Финал. 
Ўзбекистон — Эрон 0:1

«Бунёдкор» стадиони, 20 июн
Гол: Озмун (48). 
Ўзбекистон — Ўткир Юсупов,. Ҳожиакбар Алижонов (Жасур Яхшибоев, 90+4), Фаррух Сайфиев, Отабек Шукуров, Одил Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов (Аббос Файзуллаев, 71), Остон Ўрунов, Шерзод Насруллаев (Ҳожимат Эркинов, 78), Элдор Шомуродов, Умар Эшмуродов, Абдулла Абдуллаев.
Эрон — Алиризо Бейранванд (Саид Ниёзманд, 11), Эҳсон Ҳожи Сафий, Саид Иззатуллоҳий, Муртазо Пуралиганжий, Маҳди Торимий, Муҳаммад Каноний, Рўзбеҳ Чашмий, Маҳди Гаедий (Воҳид Амирий, 46), Муҳаммад Муҳабби, Сардор Озмун (Саид Каримий, 75), Рамин Ризоян. 
Огоҳлантиришлар: Ҳамробеков (39), Торимий (42), Каноний (66), Шукуров (90+3), Эшмуродов (90+3). 
Четлатиш: Каноний (90+1). 

3-ўрин учун
Қирғизистон — Уммон 0:1

20 июн, «Пахтакор» стадиони
Гол: Ал Алави (71).
Қирғизистон — Токотаев, Кичин, Козубаев, Браузман, Мурзаев (Батирханов, 72), Абдураҳмонов, Мамиралиев, Алиқулов (Кожо, 72), Жиргалбек (Мерк, 81), Атабаев (Рустамов, 46), Шукуров. 
Уммон — Ал Муҳайни, Ас Саъди, Ал Алави (Мамари, 75), Ал Ҳамиси, Фаваз (Ал Яҳмади, 46), Ал Ғассани (Ас Собҳи, 46), Аҳмад Халифа, Холид Носир Ал Брайки, Мушаифри (Ал Ҳабси, 90+1), Ал Яхёйи, Ал Мушаифри.
Огоҳлантиришлар: Ал Ғассани (26), Ҳамиси (28), Рустамов (56), Мамиралиев (61), Ал Яҳёйи (89).

Top