Тўқаев яна бир бор Қозоғистоннинг Украина бўйича позициясини баён қилди
Қозоғистон Украина атрофида келишувларга эришишга муносиб ҳисса қўшишга тайёр, деди Қозоғистон президенти.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Украина атрофидаги вазият бўйича Остона позициясини яна бир бор баён қилди.
«Мен бу жуда мураккаб масала бўйича ўз позициямизни баён қилганман. Биринчидан, биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомига қатъий риоя қилишимиз, умуман олганда, уни дунёда мисли йўқ ва универсал ташкилот сифатида қўллаб-қувватлашимиз керак. Иккинчидан, биз Хитой ва бошқа давлатлар томонидан билдирилган барча тинчлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашимиз керак», деди Тўқаев.
Қозоғистон президенти яқин вақт ичида Украинада ўт очишни тўхтатиш келишувига эришилишига, келажакда эса дунёнинг бу қисмида мустаҳкам тинчлик ўрнатилиши ҳақида гапириш мумкинлигига умид билдирди. «Қозоғистонга келсак, биз бу мақсадга эришиш учун ўз ҳиссамизни қўшишга тайёрмиз», деди Тўқаев.
«Шунингдек, биз Россия билан стратегик шерикмиз. Биз бир хил ташкилотларнинг аъзоларимиз. Шундай экан, бизнинг мақсадимиз ҳам икки томонлама асосда, ҳам тегишли халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро ҳамкорлигимизни мустаҳкамлаш учун Россия билан яқин алоқада бўлишдир», деб қўшимча қилди президент.=
Бундан ташқари, Қозоғистон раҳбари Ғарб давлатлари санкцияларига риоя қилиш борасидаги позициясига изоҳ берди.
«Биз, биринчи навбатда, ЖСТ қоидаларига қатъий содиқмиз, шунингдек, халқаро бозорда қабул қилинган барча қоидаларга амал қиламиз. Россияга икки мақсадли товарлар экспорти деб аталадиган нарсага келсак, бу мутлақо ҳақиқатдан йироқ. Шу билан бирга, биз Россия билан савдо алоқаларини давом эттирамиз. Ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 28 миллиард долларни ташкил этди. Бу амалдаги халқаро стандартларга тўлиқ мос келади», деди у.
Мавзуга оид
09:22
Украиналик фаоллар яна Навалнаянинг нутқини тўхтатишга уринди
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
21:00 / 12.11.2024