Иқтисодиёт | 21:02 / 21.06.2023
32054
2 дақиқада ўқилади

«Райффайзенбанк» Россиядан Ўзбекистонга еврода пул ўтказмаларини тўхтатади

3 июлдан бошлаб «Райффайзенбанк» Россия ичида ҳам, 12 мамлакатдаги банкларга ҳам еврода пул ўтказмаларини тўхтатади. 

Фото: РИА Новости

Жумладан, Россия, Озарбойжон, Арманистон, Беларус, Грузия, Иордания, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Бирлашган Араб Амирликлари, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон банкларига пул ўтказишнинг иложи бўлмайди. 

Қайд этилишича, бу шартлар жисмоний ва якка тартибдаги тадбиркорлар билан бир қаторда юридик шахсларга ҳам тегишли. 

Банк ўз қарорини вакиллик банклари томонидан қўйилган чекловлар билан изоҳламоқда. Шу билан бирга, «Райффайзенбанк»нинг россиялик мижозлари ўз ҳисоби, ҳамда бир-бирининг ҳисобига еврода пул ўтказмаларини амалга ошириши мумкин. 

Сиёсатчи ва иқтисодчи Владимир Милов фикрича, бундай чекловларнинг киритилиши Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишга қарши сиёсати билан боғлиқ эмас. 

«Менимча, бу Россиядаги фаолиятни қисқартириш йўлидаги яна бир қадамдир. Ҳа, «Райффайзенбанк» кетади, унга катта босим бор. Бу параллель импортга ва санкцияларни четлаб ўтишга унчалик таъсир қилмайди. Чунки SWIFT тизимидан узилмаган бошқа кичикроқ банклар ҳам бор», деди у.

Raiffeisen Bank — бош офиси Австрияда жойлашган йирик банклардан бири. «Райффайзенбанк» унинг Россиядаги филиали бўлиб, 1996 йилда очилган. 2021 йилда Forbes томонидан Россиянинг энг яхши банки сифатида тан олинган. 

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти