Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Остонада Сурия бўйича музокараларни якунлашни таклиф қилди
Остона формати ишлашда давом этади, лекин бошқа майдонга кўчирилади, деди Россия президентининг Сурия бўйича махсус вакили Лаврентьев Қозоғистон таклифига жавобан.
Қозоғистон Сурия бўйича Россия, Эрон ва Туркия томонидан 2017 йилдан бери Остонада олиб борилаётган ва Остона жараёни деб номланувчи музокараларни якунлашни зарур деб ҳисоблайди. Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Канат Тумишев 21 июнь, чоршанба куни ушбу форматдаги 20-йиғилишда сўзга чиқиб, уни охиргиси деб эълон қилишни расман таклиф этди. Сабаби, Тумишевга кўра, «Остона жараёни ўз вазифасини шараф билан бажарди». У Суриянинг «минтақадаги изоляциядан босқичма-босқич чиқиб кетиши» ва «араб оиласига қайтиши»ни бунинг белгиси деб атади.
Ўз навбатида, Россия президентининг Сурия бўйича махсус вакили Александр Лаврентьев Остона формати ишлашда давом этишини, бироқ янги платформа излашини айтди. «Агар Қозоғистоннинг қарори, улар ўйлаганидек, ҳозир, эҳтимол, мақбулроқ жойга ўтказиш бўлса, биз маслаҳатлашиб, бошқасини танлаймиз», деди Лаврентьев.
Унга кўра, Остона форматидаги навбатдаги учрашув 2023 йилнинг иккинчи ярмида бўлиб ўтади, лекин Қозоғистон ҳудудида эмас. «Бу Москва, Теҳрон, Анқара, Дамашқ бўлиши мумкин», деди Путиннинг махсус вакили. Шу билан бирга, у Қозоғистоннинг Остона форматини бошқа майдонга кўчириш таклифи ўзи учун кутилмаган ҳол бўлганини тан олди.
Мавзуга оид
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
17:53 / 08.07.2026
Қозоғистонда қўшни давлатлардан транспорт воситалари кириши чекланди
17:54 / 07.07.2026
Қозоғистон Конституциявий суди Тўқаевга яна президентликка номзодини қўйишга рухсат берди
17:42 / 06.07.2026