Словакия Ўзбекистондан меҳнат мигрантларини жалб қилишни режалаштиряпти
Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси томонидан мамлакат Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Словакия саноат ва транспорт уюшмалари федерацияси вакиллари ўртасида видео-конференция алоқаси воситасидаги учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Словакия саноат ва транспорт уюшмалари федерацияси вакиллари мамлакатда янги ишлаб чиқариш қувватлари ташкил этилаётгани ҳамда маҳсулот экспортига талаб ошаётгани туфайли қўшимча ишчи кучига бўлган эҳтиёж ҳам кўпайиб бораётганини, Ўзбекистондан меҳнат мигрантларини жалб қилиш бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишдан Словакия томони манфаатдор эканини маълум қилишди.
Музокараларда Словакия саноати учун мамлакатдан жалб этиладиган ишчиларни ўқитиш ва малакасини ошириш бўйича қўшма курслар ташкил этиш масаласини ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Агентлик томонидан фуқароларни Словакияга ишга юбориш учун иш берувчилардан сўраладиган ҳужжатлар намуналари ва тузиладиган шартномалар лойиҳаларини юборишга, Словакия томони эса ушбу ҳужжатларни федерация аъзоларига тарқатиш ва салоҳиятли иш берувчиларни аниқлаш, шунингдек, эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда агентлик орқали Ўзбекистондан зарур ишчи кучини жалб этишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
21:05 / 28.12.2024
Зеленский: Путин Словакия бош вазирига Украинага қарши «иккинчи энергетика фронти» очишни буюрди
11:53 / 27.12.2024
Словакия РФ ва Украина ўртасидаги музокаралар учун платформа таклиф қилди
15:50 / 25.12.2024
Зеленский: Словакларга РФдан газ учун товон пули таклиф қилинган
13:29 / 24.12.2024