Ўзбекистон | 11:14 / 24.06.2023
45686
3 дақиқада ўқилади

Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

Синоптиклар 26-28 июн кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26 июнда кечаси +15...+20 даража, кундузи +30...+35 даража; 27 июнда кечаси +15...+20 даража, кундузи +33...+38 даража; 27 июнда кечаси +17...+22 даража, кундузи +33...+38 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади,. Ҳарорат 26 июнда кечаси +17...+22 даража, кундузи +31...+36 даража; 27 июнда кечаси +20...+25 даража, кундузи +33...+38 даража; 27 июнда кечаси +20...+25 даража, кундузи +35...+40 даража бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26 июнда кечаси +17...+22 даража, кундузи +31...+36 даража; 27-28 июнда кечаси +19...+24 даража, кундузи +33...+38 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи +35...+40 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, 26 июнда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 27-28 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26 июнда кечаси +19...+24 даража, кундузи +31...+36 даража; 27-28 июнда кечаси +17...+22 даража, кундузи +33...+38 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, 26 июнда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 27-28 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +11...+16 даража, кундузи 26 июнда +20...+25 даража, 27-28 июнда +22...+27 даража бўлади.

Мавзуга оид