21:05 / 26.06.2023
36529

Осиё Кубоги U-17. Ўзбекистон чоракфиналда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди

Таиландда ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогида чоракфинал баҳслари бўлиб ўтди ва унда ғалаба қозонган 4 жамоа яримфиналга чиқишдан ташқари, Индонезияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига ҳам йўл олди. Булар — Эрон, Жанубий Корея, Япония ва Ўзбекистон. 

Фото: UFA

Ўз гуруҳида иккинчи бўлган Ўзбекистон U-17 жамоаси 1/4 финалда С гуруҳида етакчи бўлган Саудия Арабистонини Оллоберган Каримов ва Дилшод Абдуллаевнинг голлари эвазига мағлубиятга учратди. Эътиборлиси, 1-бўлимда дарвозабон Муҳаммадюсуф Собиров пенальтини қайтарди ва ғалабага муносиб ҳисса қўшди. 

Энди қитъа чемпионати яримфиналида Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари 29 июн куни Жанубий Корея билан ўйнайди. Иккинчи яримфиналда Эрон ва Япония ўзаро рўбарў келади. 

Осиё Кубоги U-17. 1/4 финал
26 июн
Саудия Арабистони — Ўзбекистон 0:2

Голлар: Оллоберган Каримов (79), Дилшод Абдуллаев (83). 
Ўзбекистон U-17: Муҳаммадюсуф Собиров, Азиз Тўлқинбеков, Озодбек Ўктамов, Лазиз Мирзаев, Беҳруз Шукуруллаев, Беҳруз Жуматов,  Шодиёр Шодибоев, Муҳаммадали Раимов, Оллоберган Каримов, Шерзод Абдулбориев, Дилшод Абдуллаев.
Захира: Асилбек Нўмонов, Диёр Тўлабоев, Асрор Отахонов, Мамадалихон Олимов, Абдулҳамид Икромов, Аминбек Ёқубов, Амирбек Саидов, Ойбек Ўрмонжонов, Абдулҳамид Турғунбоев, Николай Акопов, Қувонч Абраев. 

Япония — Австралия 3:1
Голлар: Навата (10), Мичиваки (23), Такаока (74) — Иранкунда (62).

25 июн
Эрон — Яман 0:0
Пенальтилар серияси — 4:2

Таиланд — Жанубий Корея 1:4
Голлар: Буранажутанон (16) — Мин Ву (4), Ким Жун (36), Юн Дунг (69), Ким Ҳюн (84).

Top