Ўзбекистон | 15:36 / 26.06.2023
10333
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда байрам кунлари қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон аҳолиси байрамни қулай об-ҳаво шароитида кутиб олади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

26 июн, душанба куни республика бўйича ҳарорат +30...+33 даража, жанубда +39...+41 даражадаги об-ҳаво сақланиб туради. 27–30 июн кунлари ҳаво ҳарорати бир оз кўтарилади ва +34...+37 даража, жанубда +39...+41 даража атрофида бўлади.

Фақат шанба ва якшанба кунлари, 1–2 июлда Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келиши кучаяди ва кундузги ҳарорат яна +38...+40 даражагача, жанубда баъзи жойларда +42 даражагача кўтарилади.

Ушбу ҳафтанинг охиригача республика бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси ҳудудлари билан чегарадош тоғолди ва тоғли ҳудудларда 26–28 июн кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

26 июнда шимолда, 27–29 июнда республикада баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 26 июн кундузи +32...+34 даража, 27–30 июнда +34...+37 даража, 1–2 июлда +37...+40 даража бўлади.

Мавзуга оид