«Амалда фуқаролик урушини тўхтатдингиз» — Путин ҳарбийлар қаршисида чиқиш қилди
Россия президенти ҳарбийлар қаршисидаги чиқишида Пригожиннинг исёни чоғида ҳалок бўлган учувчилар хотирасига сукут сақлади. Шу билан бир вақтда, ФХХ исён бўйича жиноий ишни ёпди.
Россия президенти Владимир Путин 27 июн куни кутилмаганда Кремлдаги Грановитая палата айвонида ҳарбийлар қаршисида чиқиш қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳарбийлар «хаос келтириб чиқариши муқаррар бўлган ғалаёнга қарши туриб, амалда Россиядаги фуқаролик урушини тўхтатган».
Шунингдек, президент исён вақтида ҳалок бўлган учувчилар хотирасига бир дақиқа сукут сақлади. Лекин Путин уларни айнан ким ўлдирганини тилга олмади. У Евгений Пригожиннинг ҳам номини келтирмаган — бунгача исён борасида қилган барча чиқишларида бўлгани каби.
«Медуза» Путиннинг чиқиши матнини тўлиқ келтирди.
Ҳурматли ўртоқлар!
Бугун, шу ерда, Москва Кремлининг тарихий Собор майдонида, Россия қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари, Росгвардия, ФХХ, ИИВ, ФҚХ ходимлари — солдатлоар ва офицерлар, мамлакат учун оғир паллаларда қуролдошлари билан биргаликда муқаррар хаосга элтадиган ғалаёнга қарши турган Ватаннинг ҳақиқий ҳимоячилари йиғилган.
Сиз конституциявий тартибни, фуқароларимизнинг хавфсизлиги ва эркинлигини ҳимоя қилдингиз, Ватанимизни ларзалардан сақладингиз, амалда фуқаролик урушини тўхтатдингиз.
Сиз қийин вазиятда аниқ ва аҳиллик билан ҳаракат қилдингиз, ўз ишингиз билан Россия халқига ва ҳарбий қасамёдга содиқлигингизни исботладингиз, Ватан тақдири ва унинг келажаги учун масъулиятингизни намоён этдингиз.
Мудофаа вазирлиги қисмлари, росгвардиячилар, ИИВ ходимлари ва махсус хизматлар ходимлари энг муҳим бошқарув марказлари, стратегик, жумладан мудофаа объектларининг ишончли ишлаши, чегараолди ҳудудлари хавфсизлиги, қуролли кучларимиз, айни вақтда фронтда қаҳрамонларча кураш олиб бораётган барча жанговар тузилмаларимизнинг орқа чизиғи мустаҳкамлигини таъминлашди. Биз махсус ҳарбий амалиёт ҳудудидан жанговар бўлинмаларни олиб келишимизга ҳожат бўлмади.
Исёнчиларга қарши туришда бизнинг жанговар қуролдошларимиз — учувчилар ҳалок бўлишди. Улар қўрқмасдан ва шараф билан буйруқни ва ўз ҳарбий бурчини бажарди. Уларнинг хотирасига бир дақиқа сукут сақлашингизни сўрайман.
Бир дақиқа жимлик
Ҳурматли ўртоқлар!
Сизнинг қатъиятингиз ва мардлигингиз, шунингдек бутун рус жамиятининг ҳамжиҳатлиги вазиятни барқарорлаштиришда жуда катта, ҳал қилувчи рол ўйнади. Исёнга жалб этилган одамлар армия ҳам, халқ ҳам улар билан бирга эмаслигини кўришди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тезкор ва аниқлик билан сафарбар этилгани мамлакатдаги вазият ўта хавфли тарзда ривожланишини тўхтатиш, тинч аҳоли орасидаги қурбонларнинг олдини олиш имконини берди.
Сизларга, қуролли кучлар, ҳуқуқ-тартибот органлари ва махсус хизматларнинг бутун таркибига хизматлари, жасорати ва қаҳрамонлиги, Россия халқига садоқати учун миннатдорчилик билдираман.
Россия мадҳияси янграйди
Омад. Раҳмат.
Мавзуга оид
23:44 / 22.11.2024
Путин «Орешник» ракеталари қуролланишга қабул қилиниши ва серияли ишлаб чиқарилишини эълон қилди
21:54 / 22.11.2024
«Крепкий орешник»: Путин тутиб қолиш имконсиз эканини айтган янги ракета ҳақида нималар маълум?
23:01 / 21.11.2024
Путин Днепрга «Орешник» номли ўрта масофага учувчи баллистик ракета билан зарба берилганини маълум қилди
20:56 / 21.11.2024