Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралия суди Россияга элчихона учун ер ижарага беришни рад этди
Австралия суди парламент биноси яқинидаги Россия янги элчихонаси учун ер ижараси шартномаси бекор қилинишини тасдиқлади.
Австралия Олий суди Россия дипломатик миссияси учун янги бино қуришга ер ижараси шартномасини бекор қилишга қарши чиққан Россия даъвосини рад этди, деб хабар беради AP 26 июн, душанба куни.
Бош вазир Энтони Альбанезе Олий суд қарорини олқишлашини ва Россия дипломатик миссияси вакилларининг ерни тарк этишини кутишини айтди. "Суд Россиянинг объектда бўлишда давом этиши учун ҳозирча қонуний асос йўқлигини аниқ айтди ва биз Россия Федерацияси суд қарорига мувофиқ ҳаракат қилишини кутамиз", деди Альбанезе.
"Австралия Олий судининг ерни ижарага бериш бўйича қарори афсусланарли. Элчихона адвокатлар билан кейинги қадамларни муҳокама қилмоқда", - дея изоҳ берди Россия ваколатхонасидаги суд қарорига.
Россия 2008 йилда пойтахт Канберрада Австралия парламенти биноси яқинидаги ерни узоқ муддатли ижарага олган. 2022 йилда Миллий пойтахт бошқармаси (NCA) шартнома бекор қилинишини билдирди, чунки Россия рухсатнома берилган кундан бошлаб уч йил ичида қурилиш ишларини якунламаган, аммо суд бошқарманинг ҳаракатларини ноқонуний деб топди.
Мавзуга оид
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:52 / 29.03.2026
Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
15:09 / 15.03.2026