Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электр ва газ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганларга тўланадиган пул миқдори маълум бўлди
Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳақидаги низом лойиҳаси эълон қилинди.
Энергетика вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги томонидан электр энергияси, иссиқлик энергияси ва газдан фойдаланишни назорат қилиш, шунингдек, ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож қилиш, улардан оқилона фойдаланишга нисбатан бепарво муносабатда бўлишни олдини олиш соҳасида жамоатчилик назоратини амалга оширишга қаратилган “Энергоназорат” платформаси ишлаб чиқиляпти.
Белгилаб қўйилишича:
а) 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб:
жисмоний шахсларнинг видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобил қурилмалари (видеотехника воситалари) орқали қайд этилган электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар (ҳуқуқбузарликлар) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқилади;
б) ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача (660 минг сўм) бўлган миқдордаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади;
в) жисмоний шахсларнинг видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича ҳуқуқбузарлардан ундирилган жарималар қуйидагиларга йўналтирилади:
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (“Ўзэнергоинспекция”) ҳисобварағига – ундирилган сумманинг 50 фоизи;
тегишлилиги бўйича электр ва иссиқлик энергияси ҳамда табиий газ таъминоти корхоналари ҳисобварақларига – ундирилган сумманинг 50 фоизи;
г) ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайди.
Белгилаб қўйилишича:
а) Энергетика вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги “Энергоназорат” платформасининг самарали ишлашини таъминлаш бўйича масъул органлар ҳисобланади;
б) ахборот тизимларидаги мобил иловалар қуйидаги имкониятларни назарда тутади:
ёқилғи-энергия ресурсларидан тўғри фойдаланиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
жисмоний шахслар томонидан аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни “Ўзэнергоинспекция”га манзил (географик жойлашув, локация) белгилари бўйича юбориш;
ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида хабар берган жисмоний шахсларни пул мукофотлари билан рағбатлантириш;
ҳуқуқбузарликлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва статистик маълумотлар базаси билан танишиш;
содир этилган ҳуқуқбузарликлар юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳужжатларини (баённома ва қарорларни) электрон шаклда тузиш орқали ушбу ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотларни Ички ишлар вазирлигининг Е-mа’muriy ish тизимига киритиш;
ҳудудлар ва туманлар (шаҳарлар) кесимида аниқланган соҳага оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида маълумотларни жорий этиш ҳамда юритиш.
Мавзуга оид
23:12 / 28.06.2026
Чилонзор ва Яккасарой туманларининг бир қисмида электр таъминоти қайта тикланди
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
13:04 / 03.05.2026