Нурсултон Назарбоев яна бир мақомдан маҳрум қилинди
Қозоғистонда биринчи президент Нурсултон Назарбоев «мероси»дан қутулиш сиёсати давом эттирилмоқда.
Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев «Назарбоев университети», «Назарбоев интеллектуал мактаблари» ва «Назарбоев жамғармаси» олий васийлик кенгаши раҳбари мақомидан айрилди.
Тегишли қоидалар пайшанба куни мамлакат парламенти томонидан қабул қилинган «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига касбий малака, давлат мукофотлари, ижтимоий таъминот ва таълим масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунда келтирилган.
«Давлат раҳбарининг автоном таълим ташкилотларининг олий васийлик кенгашини тузиш бўйича ваколатларини белгилашга ўзгартиришлар киритиш кўзда тутилмоқда», деб хулоса қилди Сенат.
Қонунга кўра, олий васийлик кенгашининг раиси Қозоғистон президенти ёки президент томонидан тайинланган шахс ҳисобланади. Олий васийлик кенгаши тўғрисидаги низом Олий васийлик кенгаши раиси томонидан тасдиқланади. Ҳозирги таҳрирда олий васийлик кенгашининг биринчи раиси биринчи президент Нурсултон Назарбоев ҳисобланади.
Шунингдек, киритилган ўзгартиришларга кўра, иқтидорли болаларнинг «Назарбоев интеллектуал мактаблари»да ўқиши учун тўловларни амалга оширишга мўлжалланган «Ўркен» таълим гранти энди биринчи президент томонидан эмас, балки давлат раҳбари томонидан таъсис этилади.
Аввалроқ Назарбоев «Элбоши» мақомидан маҳрум қилинган эди. 15 февраль куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев собиқ президент Назарбоев ва унинг оила аъзолари учун қатор имтиёзлар белгиланган «Биринчи президент тўғрисида»ги қонунни бекор қилувчи қонунни имзолади.
2022 йил 5 июнь куни Қозоғистонда Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум бўлиб ўтди. Конституциядан республиканинг биринчи президенти Назарбоевнинг роли ва имтиёзлари ҳақидаги қоидалар чиқариб ташланди.
Мавзуга оид
18:42 / 30.08.2024
Назарбоевнинг собиқ келини одам ўғирлашда айбланиб, 12 йилга қамалди
22:01 / 16.08.2024
Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сотиболдиули қамоқдан озод қилинади
19:01 / 12.08.2024
Назарбоевнинг жияни давлатга 1,6 млрд доллар қийматли мулкларни қайтарди
18:39 / 15.02.2024