Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонликлар автомобил давлат рақамидаги ҳарфларни танлаши мумкин бўлади
Бундай рақамларни сотиш орқали бюджетга қўшимча маблағ тушиши режалаштирилмоқда.
Энди Қозоғистонда автомобил эгалари давлат рақамининг исталган ҳарфини танлаши мумкин бўлади. Бу ҳақда Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин маълум қилди.
«Энди қозоғистонликлар электрон ҳукумат портали ва eGov Моbile иловаси орқали чиройли рақамларга буюртма бериши мумкин. Биз автомобил рақамлари дизайнери хизматини жорий этиш масаласи устида ишлаяпмиз. Ушбу функция ёрдамида мижоз ўзи учун рақамнинг исталган ҳарфини танлаши мумкин. Масалан, исми-шарифининг биринчи учта ҳарфини. Бизда ушбу хизматга талаб катта», деди вазир.
Бағдат Мусин, шунингдек, бундай хизматни амалга ошириш учун талаб юқори бўлган рақамлар рўйхатини кўпайтиришни қонуний равишда тасдиқлаш зарурлигини маълум қилди.
«Бу борада биз Парламентдан ёрдам оламиз деб умид қиламан. Бундай рақамларни сотиш орқали бюджетга қўшимча маблағ олиб келган бўлардик», деб хулоса қилди у.
Қозоғистонда 2012 йилдан янги турдаги авторақамлар жорий қилинди. Қоидага кўра, фуқароларга тегишли давлат рақамлари KZ 111 ААА 22 кўринишига эга (бунда KZ – Қозоғистонни, 22 – минтақа кодини англатади. 111 ва ААА – исталган рақам ва ҳарфлар бирикмаси).
Мавзуга оид
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
17:53 / 08.07.2026
Қозоғистонда қўшни давлатлардан транспорт воситалари кириши чекланди
17:54 / 07.07.2026
Қозоғистон Конституциявий суди Тўқаевга яна президентликка номзодини қўйишга рухсат берди
17:42 / 06.07.2026