Жаҳон | 21:22 / 03.07.2023
21477
1 дақиқада ўқилади

Гурбангули Бердимуҳамедов Саудия Арабистонида садақа зиёфатини берди 

Шунингдек, Туркманистоннинг собиқ президенти Ҳаж зиёратини амалга оширди. 

Фото: tdh.gov.tm

Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси, мамлакатнинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ҳаж зиёратини амалга оширди ва Макка шаҳрида Қурбонлик садақасини берди. Бу ҳақда Туркманистон расмий матбуоти ёзди. 

Садақа дунёдаги энг катта масжид - Ал-Ҳарамда берилган. Унда Маккага ташриф буюрган Туркманистон делегацияси аъзолари, Саудия Арабистони расмий вакиллари, зиёратчилар иштирок этди. 

«Бу муқаддас заминда қилинган эзгу ишлар ва марҳумларни хотирлаш учун қилинган эзгу одатдир», дейилади хабарда. 

Аввалроқ, Туркманистонда Гурбангули Бердимуҳамедовга туғилган кунида медаль, орден ва «Аркадағ» шаҳри совға қилинган эди. 

Мавзуга оид