Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Турк ишбилармонлари Ўзбекистонда тўқимачилик соҳасида лойиҳаларни амалга ошириши мумкин
Истанбулда турк тадбиркорларини Ўзбекистон бозорига жалб этишни янада жадаллаштириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Фото: Дунё АА
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси дипломатлари таниқли турк ишбилармон доира вакиллари билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Унда Туркий давлатлар тадбиркорлари, Халқаро ўзбек саноатчилари, тадбиркор ва илм инсонлари ҳамда Ўзбекистон маданияти, бирдамлик ва ҳамкорлик жамиятлари вакиллари, Туркиянинг ARGIZA, ALL SEASONS HOTEL, KISIAD, SIDRE EPCM каби етакчи компаниялари раҳбарлари қатнашди.
Тадбир давомида «Ўзбекистонга инвестиция киритиш имкониятлари» мавзусида тақдимот ўтказилди. Унда, мамлакатда ташкил этилган эркин иқтисодий ҳудудлар, хориж капитали киритган норезидентларга тақдим этилаётган солиқ, божхона ва бошқа имтиёзлар, транспорт-логистика имкониятлари, Марказий Осиё ҳудуди бозори ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, турк ишбилармонлари билан тўқимачилик соҳасида Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари хусусида фикр алмашилди. Туркиянинг Гебзе шаҳридан келган тадбиркорлар Ўзбекистон ҳудудлари ва ушбу минтақа ўртасида ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш таклифини билдирди.
Мавзуга оид
20:39 / 11.04.2026
Хонандалар тўлаган солиқлар кескин камайгани маълум бўлди
07:33 / 21.02.2026
Келажак шакли: Хитойда 2026 йилда битадиган 12 йирик лойиҳа
11:30 / 05.01.2026
Ўзбекистон тўқимачилик экспортида тайёр маҳсулотлар етакчи бўлди
23:25 / 23.12.2025