Жаҳон | 10:00 / 04.07.2023
6989
2 дақиқада ўқилади

Иқтисодчи: Германияга йилига 1,5 миллион муҳожир керак

Берлин хориждан малакали кадрлар оқимини кўпайтириш ва хорижликларни қабул қилиш шароитларини яхшилаш бўйича кўпроқ чоралар кўриши керак, деди Германия ҳукумати ҳузуридаги Иқтисодий экспертлар кенгаши раҳбари.

Фото: Picture-alliance/Geisler-Fotopress

Германия ҳукумати қошидаги иқтисодий экспертлар кенгаши раиси Моника Шнитцернинг айтишича, Германияга малакали кадрлар тақчиллиги билан курашиш учун йилига 1,5 миллион муҳожир керак. Германиядан эмиграциянинг юқори суръатлари ҳисобга олинса, гап йилига 400 000 янги мамлакат аҳолиси ҳақида кетяпти. 3 июль, душанба куни Süddeutsche Zeitung газетасига берган интервьюсида эксперт расмийларни бошқа давлатлардан мутахассислар оқимини қабул қилишга чақирди.

Шнитцернинг фикрича, Германия зудлик билан муҳожирларни қабул қилиш шароитларини яхшилаши керак. «Агар Intel  Магдебургда завод қурса ва бунинг учун хорижлик мутахассисларни жалб қилмоқчи бўлса, улар у ерда уларни яхши кутиб олиш керак», деб таъкидлади эксперт. 

Германия ҳукумати малакали кадрлар тўғрисидаги янги қонунни ишлаб чиқаётиб, тўғри йўлдан бормоқда, аммо бу етарли эмас, деб ҳисоблайди кенгаш раҳбари. Хусусан, Германияга яқинда келган ҳар бир хорижликдан немис тилини билишни талаб қилмаслик керак, аксинча чет элликлар учун бўлимларнинг барча ходимларининг инглиз тилини билиши ҳақида қайғуриш керак, дейди у. 

Германия ҳукумати коалицияси Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган давлатларнинг малакали ишчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашишга қарор қилди ва немис тилини биладиган ёки ўта кам учрайдиган касблардан бирида ишлаётган хорижликларга ҳатто иш жойи ёки ўқиш сертификатисиз ҳам Германияга киришига рухсат берувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Касбий малакага эга бўлган хорижликлар нафақат ўқиган мутахассислиги бўйича, балки бошқа соҳаларда ҳам ишлаш имкониятига эга бўлади. 

Мавзуга оид